Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси (UNICEF) ўртасида икки томонлама Ҳаракатлар режаси имзоланди.

Агентлик ахборот хизматига кўра, ушбу Ҳаракатлар режаси таркибидан “Ижтимоий иш тўғрисида”ги ва «Болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳаси, ижтимоий ходимларнинг одоб-ахлоқ кодекси ҳамда касбий стандартлари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болалар учун бир қатор хизмат стандартлари ва ижтимоий ходимларни ўқитиш дастурлари каби стратегик аҳамиятга эга ҳужжатлар ўрин олган.

Режага асосан йил якунига қадар ижтимоий ходимлар салоҳиятини юксалтириш, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш дастурларини амалга оширишни идоралараро мувофиқлаштириш каби вазифалар ижросини таъминлаш белгиланган.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА