Осиё ўйинлари спортчиларимиз учун муваффақиятли давом этмоқда.
Дзюдо бўйича энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган Алишер Юсупов бронза медали учун япониялик Хёга Ота билан беллашди. Мазкур баҳсда полвонимиз ғалаба қозонди.
Делегациямизнинг байроқдори, қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова сабля йўналишида муносиб иштирок этиб, бронза медали билан тақдирланди.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси айни дамда 5 олтин, 6 кумуш ва 10 бронза медаль жамғариб, тўртинчи поғонада бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА