Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларида Давлат Бобонов сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Эрлан Шеров (Қирғизистон) билан чемпионлик учун рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз ўтган ушбу рақобатда Давлат Бобонов  мағлубиятга учради ва унга кумуш медаль насиб қилди.

Шу тариқа, делегациямизнинг кумуш медаллари сони 6 тага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА