Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ва тўғри овқатланиш тамойилларини тарғиб қилиш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш ҳамда фитнесни оммалаштириш орқали жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини ошириш назарда тутилган.

Қарорда Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясини малакали, чуқур назарий билим, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш, ҳудудлардаги мавжуд фитнес тўгараклари ва клубларини хатловдан ўтказиш белгиланган.

Мамлакатимизнинг қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят марказларидаги мавжуд фитнес инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш келтириб ўтилган.

Т.Рўзиев, ЎзА