Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Озарбайжоннинг Қорабоғда амалга оширган амалиётидан кейин бугун, 25 сентябрда Нахичеванга боради. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Сафар давомида Туркия етакчиси Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатни, минтақа ва халқаро вазиятни муҳокама қилади, дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари Қорабоғдаги сўнгги воқеалар ва “сепаратистларни қуролсизлантириш жараёни”ни кўриб чиқилиши кутилмоқда.
19 сентябрь куни Қорабоғда навбатдаги кескинлик бошланди. Боку “локал хусусиятга эга аксилтеррор тадбири” бошлангани тўғрисида баёнот берди ва минтақадан арман ҳарбийлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилди.
Ереван эса Қорабоғда Арманистон Қуролли кучлари вакиллари йўқлигини маълум қилган.