Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;

– Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.