Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарлар юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов маълум қилди.

Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

«Вояга етмаган болалар нимадан заҳарланганлиги ҳали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланмаган хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз. Текшириш жараёни назоратга олинган. Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилган матбуот котиби хабарида.

ЎзА