Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимиз эркаклар терма жамоаси Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовдан иборат бўлса, аёллар терма жамоаси Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Афрўза Ҳамдамова, Маржона Маликова, Мафтуна Бобомуродовадан ташкил топган.

Шахматчиларимизга 19-Осиё ўйинларида тажрибали гроссмейстер Рустам Қосимжонов мураббийлик қилади.

Осиё ўйинларининг шахмат мусобақалари 24 сентябрь – 7 октябрь кунлари ўтказилади.

Т.Рўзиев, ЎзА