Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида жанговар ҳаракатни тўхтатиш учун Россияга икки талабни илгари суриб, яна бир бор Россия қўшинлари Украинанинг 1991 йилгача бўлган ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишини, Қора ва Азов денгизлари ҳамда Керч бўғозидаги иқтисодий ҳудудлар Киевга қайтарилишини талаб қилди.

“Фақат ушбу бандлар бажарилиши натижа бериши мумкин, яъни жанговар ҳаракат тўхтатилади”, – деди у.

Россия ташқи ишлар вазири Серий Лавров таъкидлашича, Россия Украина билан музокара олиб боришдан бош тортмайди. Агар АҚШ хоҳлаганда эди, Киевга Москва билан мулоқот қилишни тақиқлайдиган декретни бекор қилиш бўйича буйруқ берган бўларди. Кремль маълум қилишича, ҳозир вазиятни тинч йўлга солиш учун шароит йўқ, чунки махсус амалиётдан кўзланган мақсадга эришиш Москва учун мутлақ устувор ҳисобланади.

Россия қўшинлари Украина ҳудудида махсус ҳарбий амалиёт бошлагандан кейин Киев Россия билан музокара олиб боришни қонун даражасида тақиқлаб қўйган.

ЎзА