Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон про лигасидаги 6 – тур баҳсини Павлодар шаҳрининг «Иртиш» жамоасига қарши ўтказди.
Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 6:0 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди.
Кеча кечки пайт якунланган учрашувдан кейин жамоамизнинг турнир жадвалидаги очколари 12 тани ташкил этди. Бу Тошкент жамоасига турнир жадвалидаги пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олишга имкон берди.
Ҳамюртларимиздан кейинги ўринда бораётган Усть – Каменогорскнинг «Торпедо УК» жамоаси 9, Астананинг «Номад» ва Актобе шаҳрининг «Актобе» жамоалари 8 очкога эга бўлиб турибди.
“Ҳумо” жамоаси навбатдаги ўйинни 23 сентябрь куни «Торпедо»га қарши ўтказади. Учрашув пойтахтимиздаги «Ҳумо арена»да бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА