Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен 7:42.24 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва ярим финалга йўл олди.

Энди у 22 сентябрь куни финал йўлланмаси учун стартга чиқади.

Шунингдек, ушбу йўналишнинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев финалга чиқди.

Жамоавий йўналишда Анатолий Краснов, Ўктамжон Давронов, Шуҳрат Шодиев, Фазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Евгений Агафонов, Фаррух Облақулов 5 дақиқаю 41,97 сония натижа билан “А” финалига йўл олди.

Шунингдек, айни дамда замонавий бешкурашнинг қиличбозлик спорт тури доирасида ўзбекистонлик Самира Абзалова ҳамда Алисе Фахрутдинова иштирокини давом эттирмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири