Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш ва замонавий бешкурашнинг қиличбозлик йўналишидаги баҳсларда спортчиларимиз фаол иштирок этмоқда.

Академик эшкак эшиш бўйича ўтган саралаш баҳсларида икки нафар вакилимиз тўғридан-тўғри финалга чиқди.

Академик эшкак эшишнинг енгил вазнли аёллар жуфтлигида Луизахон Исломова, Малика Тагматова тандеми масофани 7 дақиқа, 1,80 сонияда босиб ўтди ва 2 – ўтиш босқичида иштирок этадиган бўлди.

Ушбу йўналишнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев жуфтлиги маррага 6 дақиқа, 20 сонияда биринчи бўлиб етиб келди ва “А”финалига йўл олди.

Шунингдек, академик эшкак эшиш бўйича эркаклар жуфтлигида Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов – 6 дақиқа, 16,35 сония натижа билан “А” финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА