Хитойнинг Ханчжоу шаҳри XIX Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Гарчи ушбу йирик спорт тадбирининг очилиш маросими 23 сентябрга белгиланган бўлса-да, мусобақанинг айрим спорт турлари бўйича баҳслар бошланди.

Жумладан, Осиё ўйинларининг Академик эшкак эшиш ва Замонавий бешкураш бўйича мусобақалар 20 сентябрь куни эрта тонгдан старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Вакилларимиз кун давомида қуйидаги спорт турлари бўйича баҳсларга киришади:

Академик эшкак эшиш, енгил вазнли аёллар:
Луизахон Исломова, Малика Тагматова, (06:00).

Академик эшкак эшиш, енгил вазнли эркаклар:
Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаролиев, (06:30).

Замонавий бешкураш (қиличбозлик), аёллар ўртасида индувидуал йўналиш, саралаш:
Самира Абзалова, Алисе Фахрутдинова, (07:00).

Академик эшкак эшиш, эркаклар:
Шаҳбоз Ҳолмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов, (07:10).

Академик эшкак эшиш, эркаклар, жуфтлик:
Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев, (07:40).

Академик эшкак эшиш, эркаклар, саккиз кишилик баҳслар:
Анатолий Краснов, Ўктамжон Давронов, Шуҳрат Шодиев, Фазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Евгений Агафонов, Фарруҳ Облақулов, (07:50).

Замонавий бешкураш (қиличбозлик), эркаклар ўртасида индувидуал йўналиш, саралаш:
Дониёр Раҳимов, Садриддин Қобилжонов, (11:30).

Академик эшкак эшиш, аёллар, яккалик:
Анна Пракатен, (12:00).

Академик эшкак эшиш, эркаклар, тўрт кишилик баҳслар:
Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев, Давржон Давронов, Алишер Турдиев, (13:20).

Академик эшкак эшиш, эркаклар, тўртталик қайиқ:
Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Собиржон Сафаролиев, (13:40).

Ушбу баҳсларда спортчиларимизга омад тилаймиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА