Ижтимоий тармоқларда 9-31 май кунлари давомида “Сиз ЕИни биласизми?” номли викторина ўтказилади. Ҳар куни ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси саҳифаларида Европа Иттифоқига оид саволлар жойлаб борилади. Унда қатнашиб яхши натижа кўрсатган қатнашчилар ЕИнинг Ўзбекистондаги офисига таклиф этилади ва совғалар билан тақдирланади.
Эдуард Стипрайс Ўзбекистонда “Европа кунлари” доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълумот берди.
9 май – “Европа кунлари” байрами арафасида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.
9 май санасида Европа куни нишонланади. Ушбу сана 1950 йилдан буён нишонланиб келинади. Шу куни Роберт Шуман Европа Иттифоқи тинчлик, ривожланиш ва умумий қадриятларга интилиши туфайли бирлашган олти мамлакат бирлигига асос солган машҳур нутқини ўқиб берган эди.
Бугун Европа Иттифоқи таркибида умумий қадриятлар билан 28 та мамлакат бирлашган.
Анжуманда Эдуард Стипрайс Ўзбекистонда “Европа кунлари” доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида баёнот берди.
Стипрайснинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 май санасида Тошкентда “Европа кунлари” муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу маросимда ҳукумат, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, ҳамкорлар ва журналистлар қатнашиши кутилмоқда.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Ўзбекистонда “Европа кунлари” доирасида бир қатор тадбирларни ўтказишни режалаштирмоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқларда 9-31 май кунлари давомида “Сиз ЕИни биласизми?” номли викторина ўтказилади. Ҳар куни ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси саҳифаларида Европа Иттифоқига оид саволлар жойлаб борилади. Унда қатнашиб яхши натижа кўрсатган қатнашчилар ЕИнинг Ўзбекистондаги офисига таклиф этилади ва совғалар билан тақдирланади.
11-18 май саналарида Тошкентда Эрасмус + Миллий офиси Европада олий маълумот олиш имкониятларига бағишланган тадбирларини ўтказади.
2018 йилнинг 25 май санасидан 30 майга қадар Тошкентда ЕИнинг машҳур ва севимли лойиҳаларидан бири – Европа кино фестивали кунлари бўлиб ўтади. Фестивалда Европанинг 8 давлати – Германия, Латвия, Руминия, Финландия, Франция, Чехия, Швеййария ва Словения каби мамлакатларнинг миллий кинолари намойиш этилади. Доимгидек, анаънавий тарзда киноларга кириш бепул.
Европа киноси фестивали кунлари Тошкентда олтинчи бора ўтказлади. Куз ойида фестивал Фарғона ва Термиз шаҳарларида ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 8 июнидан 18 июнигача Тошкент фотография уйида “ЕИ Ўзбекистон барқарор ҳамкорлиги йўлида: анъанавий қадриятлар ва янги имкониятлар доирасида” мавзусидаги фотокўргазма ташкил этилади.
ЎзА