Қатар ахборот агентлиги – “QNA” хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида Нью-Йоркда Қатар Бош вазири, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдурраҳмон бин Жассим Ол Соний мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид масалалар ва томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинган.