F-16 қирувчи самолётлари бир неча ҳафтадан кейин Украинада пайдо бўлади, деб ёзди Британиянинг “Standard” газетаси ўзини ошкор қилмаган ҳарбий манбага таяниб.
Аввалроқ киевлик депутат Алексей Гончаренко шундай русумли учоқлар Украинада июль ойида пайдо бўлади, дея баёнот берганди. Армия ҳаво кучлари вакили Илья Евлаш эса F-16 илк парвози Пасха байрамидан кейин бошланишини айтган.
Нашр таъкидлашича, биринчи қирувчи самолёт июнь ёки июль ойида етказилади. Манба Киевга қирувчи самолётни айнан қайси мамлакат беришини аниқламаган.
Кремлдагилар Ғарб мамлакатлари Украинани қурол билан таъминлаши музокарага ҳалақит бериши ва салбий натижага сабаб бўлишини таъкидлаб келади.