Россия Президенти Владимир Путин мудофаа вазири лавозимига Сергей Шойгу ўрнига Aндрей Белоусов номзодини илгари сурди.

Бу ҳақда Федерация кенгаши хабарида айтилган. Aввалги ҳукуматда Белоусов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари эди.

Шунингдек, Николай Патрушев ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Шойгу тайинланди.