Қорақалпоғистон Республикасида велоспорт бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқич яккалик пойгасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Шоссе йўналишида 18 ёшгача бўлган қизлар баҳсида Асал Ризаева 15 км масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтди. U-16 тоифасида эса Самира Исмаилова, ўсмир қизлар орасида Сабрина Aлтинбековага тенг келадигани топилмади.

Мазкур мусобақанинг навбатдаги босқичи U-18 ва U-14 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида бўлиб ўтади. Унда велопойгачилар гуруҳ пойгасида ўзаро баҳслашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири