Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида бокс бўйича М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 5 тадан кумуш ҳамда бронза, жами 11 медални қўлга киритди.
Мусобақанинг 60 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Мадиёр Дониёров барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритган бўлса, Фарёзбек Дўсматов, Миркомил Сайтоҳунов, Лазизбек Тўлқинов, Бекзод Ҳамидов ва Раҳматулло Бойматов финалга қадар ўтган жангларда зафар қучиб, кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, халқаро турнирда Хўжаназар Нортожиев, Муродбек Баҳриддинов, Нурислом Исмоилов, Диёрбек Ўралов ва Абдураҳим Жўраев ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА