Минтақада қуруқлик транспортининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги битим Душанбеда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида имзоланди.

Транспорт ва логистика соҳасида барқарор ҳамкорлик мустаҳкамланишини назарда тутадиган келишув ер усти транспорти орқали халқаро ташишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, Марказий Осиё минтақасида транспорт хизмати бозорида рақобат муҳитини таъминлаш, самарадорликни ошириш ва янги халқаро йўлакларни шакллантиришга хизмат қилади.

Aввалроқ, 13 сентябрь куни Душанбеда Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирлари йиғилишида  транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинган эди.

ЎзА