Хоккей бўйича Қозоғистон Про-лигасида пойтахтимизнинг “Ҳумо” клуби муваффақиятли иштирок этмоқда. Лиганинг навбатдаги ўйинлари ўтказилди. «Ҳумо» клуби «Сариарка» жамоаси билан баҳслашди.

Ушбу учрашувда Тошкент жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур турда шунингдек, «Номад» – «Алмати» 5:2, «Иртиш» – «Бейбарис» 4:1, «Актобе» – «Торпедо» 2:1, «Горняк» – «Кулагер» 2:1 натижалари қайд этилди.

Ушбу ўйинлардан сўнг «Ҳумо» клуби жадвалдаги очколари сонини 8 тага етказиб, биринчи ўринни янада мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринда «Актобе» 6 очко билан бораётган бўлса, учинчи поғонадан «Номад» жамоаси жой эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳумо» кейинги ўйинини 19 сентябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да «Иртиш» кулбига қарши ўтказади. Ушбу учрашув соат 19:30 да бошланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири