Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинлари ўтказилади. Мазкур қитъа ўйинларида сузиш бўйича Элдорбек Усмонов, Беҳруз Ахтамов, Илья Сибирцов ва Егор Петряковдан ташкил топган терма жамоа ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Терма жамоамиз аъзолари Осиё ўйинларига тайёргарликни жиддий олиб борди. Сузувчиларимиз дастлаб ўқув-машғулот йиғинини 30 июль – 24 август кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳридаги “Долен” спорт базасида олиб борган бўлса, айни дамда  машғулотларнинг иккинчи босқичини пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сузиш ҳавзасида ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида сузувчиларимиз 24-29 сентябрь кунлари баҳсга киришади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири