Кеча пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” муз саройида Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида учинчи тур учрашувида Караганда шаҳрининг «Сариарка» жамоаси билан куч синашди.

2023/2024 йилги хоккей мавсумининг Тошкентда ўтказилган мазкур илк ўйинида пойтахтимиз хоккейчилари ишончли ғалабага эришди. Шиддатли кечган баҳс якунида «Сариарка»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва очколари сонини 6 тага етказиб олди.

Ортда қолган 3-тур сарҳисобига кўра, “Ҳумо” 6 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, кейинги ўринда бораётган “Актобе” жамоаси 4 очкога эга бўлиб турибди. Улардан кейинги поғоналардан жой олган «Сариарка”, “Алмати”, “ТорпедоУК” жамоалари 3 очко жамғарган.

Бугун, 14 сентябрь кечқурун «Ҳумо Арена»да хоккей жамоамизнинг «Сариарка»га қарши иккинчи ўйини бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳумо» жамоаси Қозоғистон очиқ чемпионатининг дастлабки 9-10 сентябрь кунлари ўтказилган иккита турида Қозоғистоннинг «Номад» жамоасини 0:1 ва 0:2 ҳисобларида мағлуб этган эди.

Т.Рўзиев, 
ЎзА