Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бир гуруҳ ёш спортчиларимиз қатори футбол бўйича Ёшлар ва Олимпия терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Умарали Раҳмоналиев мустақиллик байрами арафасида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган эди.

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов умидли ёш футболчиларимизга ушбу мукофотларни тантанали топширди.

Маросимда иштирок этган футболчилар, уларнинг мураббийлари, яқинлари юртимизда спортни ривожлантириш ва оммалаштириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бўйича кўрсатилаётган ғамхўрлик хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА