Ливан пойтахти Байрут шаҳрида таеквондо WТ бўйича кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Уч кун давом этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси уч олтин ва биттадан кумуш ҳамда бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Жаҳонгир Серикбаев баҳсларга киришди ва олтин медал соҳибига айлнади.
Жаҳонгир мусобақа давомида ливанлик Кристиан Зейнунни, қозоғистонлик Маҳмут Муҳаммедалини, финалда эса Иордания вакили Белла Алмуатазни мағлубиятга учратди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА