Енгил атлетика бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Геннадий Арзуманов хотирасига бағишланган халқаро турнир шиддатли баҳсларга бой ўтмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни эрталабки дастурида эркаклар ва аёллар ўртасида ядро улоқтириш ва еттикураш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ядро улоқтириш бўйича аёллар ўртасида ҳамюртимиз Малика Насреддинова 15,30 балл билан ғалаба қозонган бўлса, эркаклар орасида 14,60 балл тўплаган атлетимиз Абдуазим Раҳматуллаев мусобақа ғолибига айланди.

Шунингдек, еттикураш баҳсларида иқтидорли спортчимиз Моҳигул Арзиева 5085 балл билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Халқаро турнир давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА мухбири