Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг 1-тур учрашувларига старт берилди. Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган мазкур саралаш босқичида Ўзбекистон Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Жар» стадионида бўлиб ўтган учрашувдаги голларга Жасурбек Жалолиддинов (дубль), Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев (хет-трик), Алишер Одилов ва Муҳаммадқодир Ҳамролиевлар муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона голини Умид Мусави киритди.
Гуруҳдаги Эрон ва Гонг Конг ўртасидаги баҳсда форслар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот ўрнида Ўзбекистон 9 сентябрь куни Гонг Конгга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув «Жар» стадионида соат 19:00 да старт олади.
ЎзА