Япония ҳукумати АҚШ билан КХДР Раиси Ким Чен Иннинг Россияга бориш режаси муносабати билан алоқа бўлиб турибди. Сафар тўғрисидаги илк хабарни «The New York Times» нашри маълум қилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно брифингда “биз бу сафардан хабардормиз, мазкур масала бўйича АҚШ билан мунтазам алоқадамиз. Шимолий Кореядаги воқеаларнинг ривожи тўғрисидги маълумотларни тўплаб, таҳлил қилмоқдамиз”, деб баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Японияни КХДРдан қурол-аслаҳа сотиб олишни тақиқловчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси бузилиши эҳтимоли ташвишлантирмоқда.

Путин ва Ким Чен Ин бундан аввал 2019 йил апрелда Владивостокда учрашган.