18 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Президентимиз фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 18 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
– Мен, ушбу кунни қайтадан туғилган куним дея, эътироф этдим, – дейди М.Қурбонов. – Гуё туш кўраётгандекман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўзим номимдан, бу бахтни йиллар давомида мендек интизор кутган оилам номидан миннатдорчилик билдираман.
Фуқаролик паспортларини Тошкент шаҳар ҳокими в.б Ж.Артиқходжаев топширди.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА