Давлат ОТМда 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича бир талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг тасдиқланган миқдорлари эълон қилинди.

Унга кўра, соғлиқни сақлаш таълим соҳасида бир талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари қуйидагича:  

– бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича – 9 129 930 сўм;    

– магистратура (стипендиясиз-базавий контракт) – 10 488 590 сўм.  

Стипендияли тўлов-контракт миқдори амалдаги стипендия миқдорини 12 ойга кўпайтирилган ҳолда қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ ўқув йили давомида стипендия миқдори оширилганда, бир талабани стипендияли ўқитиш қиймати миқдори стипендиянинг янги миқдоридан келиб чиқиб, ўқув йили охиригача оширилади.

Маълумот учун: бугунги кунда юртимизда 11 та тиббиёт олий ўқув юрти фаолият юритмоқда.

 ЎзА