4 сентябрдан барча таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Тошкентга ўқиш учун келган талабалар эса олдинги йилларга қараганда кўп ва улар табиийки тураржой муаммосига дуч келишади. Биз талабалар шаҳарчаси ва уй бозорига бориб, талабалар ва уларнинг ота – оналари билан гаплашишга ҳаракат қилдик.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакилларининг айтишича, шаҳарчада биринчи марта талабаларга ижара уйларини топишда ёрдамлашадиган марказлар ташкил этилган. Унга кўра, ижарада турувчи ўқувчилар ўзларига маъқул келган уйни танлаб яшаши мумкин. Тўлов нархи киши бошига 500 минг, 1 миллион сўмдан тўгри келади.
Уй бозоридаги ўртача таъмирдаги икки хонали уйларни 3 миллион 500 минг, 4 миллион сўмга топиш мумкин.
Сал аввал эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмийси билан талабалар тураржойи бўйича интервьюни эълон қилгандик.
Сардорбек Поёнов, Аброр Содиқов (видео), ЎзА