Мустақиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани сектор раҳбарлари ҳудуддаги эҳтиёжманд, муҳтож оилалар хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутладилар.
Юртимизда азалдан яхши бир қадрият улуғланиб келади. Бу ҳам бўлса, мана шундай қутлуғ кунларда нуроний қариялар, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бўлган шахслар кўнглини кўтаришдир. Хусусан, туман ҳокими Р.Шомуратов тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси И.Галенко билан учрашиб, отахон суҳбатидан баҳраманд бўлди.
Хайрия тадбири давомида эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири