ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Дўстлик маҳалласида жойлашган спорт мактаби ўйингоҳида  мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам шодиёнасида туман ҳокимлиги масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутатлари, тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари,  тадбиркорлар, нуронийлар, фаол ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Рашид Салаев нутқ сўзлаб, барча юртдошларимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан қизғин муборакбод этди.

Истеъдодли санъаткорлар, ҳаваскор ёшлар ва бадиий жамоалар иштирокидаги Ватан, мустақиллик, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, дилбар рақслар барчага хушкайфият улашди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА