ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасида 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталафот ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси ҳамда газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда.
Ана шундай амалий ўқув машғулоти “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” филиали томонидан ташкил этилди. Ўқув машғулоти Нукус шаҳри Чимбой гузари маҳалласидаги юқори босимли газ қувуридаги аварияни ва ёнғинни бартараф этиш, шунингдек, “Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги подстанция “Марказий куч трансформаторида содир бўлган аварияни ва ёнғинни бартараф этиш” мавзусига бағишланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА