Германиянинг Дуйсбург шаҳрида пара каноэ бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида VL3 классида 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда «Токио-2020» Паралимпия ўйинлари иштирокчиси, жаҳон чемпионати совриндори, ҳамюртимиз Ҳайтмурод Шерқўзиев 49.185 сония натижа билан маррага тўртинчи бўлиб етиб келди ва «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ KL2 классида яна бир ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов ҳам «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмаси соҳиби бўлган эди.
Т.Рўзиев,
ЎзА