Ўзбекистон ҳудудига 26-28 август кунлари нам ва салқин ҳаво оқими кириб келиши мумкин. 26-27 августда республиканинг кўплаб ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг – тўзон кузатилиши кутилмоқда.
27 – 29 август кунлари эса кутилаётган кучли ёмғирлар ҳисобига эса республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел, сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА