Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб 2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида жорий этилган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти энди республиканинг бошқа вилоятларида ҳам, хусусан, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

ЎзА