Бугун, 23 август куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги финали ва 3-ўрин учун баҳснинг 2-тури бўлиб ўтади.
Жаҳон кубогининг кеча ўтган 3-ўрин учун кечган ўйиннинг 1-турида озарбайжонлик Нижат Абасов америкалик Фабиано Каруана билан куч синашди. Оқ доналарда ҳаракатланган Абасов дунё рейтингида кучли учликдан жой олган Каруанани мағлуб этди.
Финал баҳси 1-турида собиқ жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан муроса йўлини танлади. Ҳисоб 0.5:0.5 кўринишини олди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогида кучли учликдан жой олган гроссмейстерлар мукофот жамғармасига эга чиқиш билан келгуси йилги даъвогарлар мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.
Т.Рўзиев,
ЎзА