Осиё чемпионлар лигаси сўнгги саралаш босқичи доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” ва Олмалиқнинг “ОКМК” клублари ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўл олди.

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги «Ал Тумама» стадионида ўтган «Ал-Араби» ва ОКМК жамоалари баҳси 0:1 ҳисобида якунланди. Ушбу учрашувда “ОКМК” жамоаси аъзоси Рубен Санчес ягона гол муаллифи бўлди ва муҳим ғалабани таъминлади.

Шунингдек «Навбаҳор» Қатарда «Ал Вакра» жамоасига қарши ўйин ўтказди. «Ал Жануб» стадионида ўтган ўйинда «Навбаҳор» жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кескин ва шиддатли ўтган ўйиннинг 98 – дақиқасида Дониёр Абдуманнопов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шуни таъкидлаш лозимки Ўзбекистон футбол клублари 2016 йилдан буён Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичда 4 жамоа билан иштирок эта олмаётган эди. Бу йилги гуруҳ баҳсларида “Навбаҳор”, “ОКМК” “Пахтакор” ва “Насаф” клублари қатнашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА