Иорданияда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида вакилларимиз битта бронза медалига эга чиқди.
Чемпионатнинг 55 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Aлишер Ғаниев бронза медали учун кечган баҳсда эронлик Aли Aбдуллоҳ Aҳмадини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон биринчилигини 2 та бронза медали билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, эркин кураш баҳсларида Нодирбек Жуманазаров (57 кг) учинчи ўринни эгаллаган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА