“Анадолу” хабарига кўра, Қозоғистон Россия билан чегарада 20 та янги чегара пости қуради.
Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати чегараларни қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Серик Aхметкалиев маълум қилган.
“Шимолий йўналишда, Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри чегарада 20 та идора барпо этилмоқда”, деди Aхметкалиев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда. Унинг сўзларидан ошкор бўлишича, “Хавфсиз мамлакат” миллий лойиҳаси доирасида чегара постлари тикланяпти.
Шу билан бирга, у жанубий чегараларда учта модулли пост қурилиши давом этаётганини ҳам қайд этди. Режада ҳаммаси бўлиб 50 та қурилиш кўзда тутилган.
ЎзА