Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг 16 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

“Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида мавжуд инфратузилма ҳамда ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади.

Ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари зарур ускуналар, махсус жиҳозлар, иш қуроллари ва анжомлар билан таъминланади ҳамда ишлаб чиқариладиган товар ва хизматлар реализация қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

ЎзА