Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида давлат вакилларининг самарали иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, давлат вакиллари фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида давлат номидан иштирок этадиган шахслар ва кун тартибидаги олдиндан келишиладиган масалалар;

давлат иштирокидаги корхоналар соф фойдасидан дивиденд (ажратма) миқдорини Давактив агентлиги билан келишиш тартиби;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан хабарнома ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари белгилаб берилган.

Давлат номидан акциядор (иштирокчи) функцияларини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари корхоналарнинг бошқарув органлари йиғилишларида давлат вакиллари иштирокини таъминлашда, кун тартибига киритилган масалалар бўйича қарор қабул қилишда мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилиниши лозим бўлади.

ЎзА