Нукусда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда амалга оширилган ишлар ва мавжуд камчиликлар атрофлича муҳокама этилиб, фонд томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифа ҳамда чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ҳисобот даврида фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқаруви томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши қарорларига асосан 1543 оилага 7 миллиард 524 миллион 214 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарорига асосан қиш ойларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида фонд томонидан 741 оиланинг табиий газ ва электр энергиясидан 903 миллион 377 минг сўм қарздорлиги тўлаб берилди. Шунингдек, фонд қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 9885 та эҳтиёжманд оилага 9 миллиард 252 миллион 747 минг сўмлик, “Темир дафтар”га киритилган 402 та оилага 3 миллиард 942 миллион 569 минг сўмлик, “Аёллар дафтари”га киритилган 112 та оилага 169 миллион 840 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Йиғилишда фонд фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган бўлинма ходимларига муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА