Беларуснинг 11 та шаҳрида ўн кун мобайнида шиддатли беллашувларга бой тарзда кечган II МДҲ ўйинлари ўз якунига етди.

Муросасиз беллашувлар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, умумий ҳисобда 106 та медаль қўлга киритди. Бу, ҳамюртларимизни умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашига олиб келди.

Биринчи ўриндан 149 та олтин, 89 та кумуш, 50 та бронза медалига эга Россия, иккинчи ўриндан 48 та олтин, 78 та кумуш, 110 та кумуш медалга эга Беларус вакиллари жой олишди.

4 ва 5-ўринлар Озарбайжон ва Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди.

Бундан икки йил муқаддам Қозонда ўтказилган I МДҲ ўйинларидаги натижа билан таққослаганда юртимиз спорт делегацияси Беларус мусобақаларида медаллар салмоғини 16 тага яхшилашга муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Қозон-2021 МДҲ ўйинларида юртимизнинг ёш спортчилари 23 та олтин, 32 та кумуш, 35 та бронза медалларини қўлга киритганди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА