Халқаро бокс федерацияси (IBF) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда чарм қўлқоп усталаримиз қуйидагича ўрин олган.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг.) Муроджон Аҳмадалиев ва супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг.) Шоҳжаҳон Эргашев 3-ўринда қайд этилди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) бораётган Исроил Мадримов ўтган ойдаги сингари 8-ўринда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА