Туркиянинг GenGroup Qazaqstan компанияси илк бор Қозоғистон жанубида Туркистон вилоятида саноат миқёсида банан етиштиришга киришди, деб хабар тарқатди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
“Туркистон вилоятида саноат миқёсида банан етиштириш бошланади. Туркиянинг GenGroup Qazaqstan компанияси минтақада 5,3 гектарлик банан дарахти экилган иссиқхона қурди. Қозоғистоннинг иқлим шароити учун махсус банан нави яратилди”, – дейилади матбуот хабарномасида.
Хабарда айтилишича, яқин орада иссиқхона яна беш гектарга кенгаяди ва йилига жами 1 минг тонна банан етказиб беради. Дастлабки ҳосил 6-8 ойдан кейин олинади.
Вазирликнинг маълум қилишича, лойиҳанинг биринчи босқичига 4 миллион АҚШ доллари сарфланган.