2024 йил ўтказиладиган U-18 Осиё-Океания чемпионатига пойтахтимиз Тошкент мезбонлик қилади. Бу ҳақда Халқаро муз устида хоккей федерацияси (IIHF) ва Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти ўртасидаги учрашувда эълон қилинди.
–Ушбу чемпионатнинг юртимизда ўтказилиши тарихий аҳамият касб этади. Ҳозирча келишувга эришдик. Чемпионатнинг айнан қайси саналарда ташкил этилиши ҳамда унинг техник томонлари бўйича расмий хужжатлар яқин вақтда имзоланади. Муҳими, Осиё-Океания чемпионатини қабул қилиш бўйича илк қадам ташланди, – дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси ижрочи директори Элбек Маҳмудов.
Т.Рўзиев,
ЎзА