Футзал бўйича терма жамоамиз ўртоқлик ўйини доирасида Финляндия терма жамоси билан Хельсинки шаҳрида икки марта куч синашди.

Бугун бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамиз 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувда дастлаб, Хайрулло Солиҳов ва Даврон Чориев урган голлар эвазига вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммовакилларимиз кутилмаганда икки гол ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди.

Мазкур жамоалар ўртасида кеча бўлиб ўтган ўйин 3:3 ҳисобида якун топган эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири