Хабарингиз бор, теннис бўйича, XXXI — Жаҳон ёзги Универсиадаси 28 июль куни Хитойнинг Жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясининг Ченгду шаҳрида бошланган эди.

Унда турли мамлакатлардан, шу жумладан, Ўзбекистондан теннисчилар иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз Сергей Фомин халқаро теннис мусобақасида Ўзбекистон жамоаси ҳисобига бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу натижани теннисчимизнинг халқаро турнирдаги навбатдаги ғалабаси, деб эътироф этиш мумкин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон теннис федерациясини қўллаб-қувватлашда ва мамлакатимизда теннисни ривожлантиришда «Ўзмиллийбанк» АЖ молиявий кўмаги муҳим роль ўйнайди. Ушбу ҳамкорликнинг натижаси теннисчиларимизнинг турли халқаро турнирлардаги ютуқларидир. Биз теннисчиларимизга халқаро спорт мусобақаларда омад ва ғалабалар тилаймиз.

“Ўзмиллийбанк”АЖ  

Матбуот хизмати